Испанияда футболчи қизил бутсаларни киймагани учун 1,6 миллион евро ишлаб топди

Испания 10 Декабр 2016 1060

“Бетис” футбол клубида 2015-2016 йиллар давомида ҳаракат қилган ярим ҳимоячи Рафаэль ван дер Варт клуб билан қизил рангдаги бутсаларни киймаслик бўйича келишувга эга бўлган, деб хабар берди Mirror.

Бу ушбу ранг жамоанинг азалий рақиби – “Севилья” клубининг рамзи экани билан боғлиқ бўлган. Шартноманинг бу бандини бажарган ван вер Варт ҳар ойда деярли 115 минг евро маблағ олиб турган. Шу тариқа, ўйинчи қизил бутсаларни киймагани учун тахминан 1,6 миллион евро ишлаб топган.

Маълумот учун, айни дамда 33 ёшли футболчи Даниянинг “Мидтьюлланне” клубида тўп сурмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: