Энрике: «Реал»га босим кўрсатишда давом этиш учун бугун ғалаба қозонишимиз керак эди»

Испания 10 Декабр 2016 842

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 15-турида «Осасуна»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан сўнг интервью берди.

«Биз биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик, фақат гол етишмади. Биз бугун ғалабага ҳақли эдик, биринчи бўлимдёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди.

Биз «Реал»ни таъқиб этишда давом этишимиз учун бугун фақат ғалаба билан ўйнашимиз аниқ эди.

Майдон ўз ўйинимизни намойиш қилишимиз учун етарли даражада тайёр эди. Лекин ўйин давомида майдон ҳолати ёмонлашиб борди ва баъзи эпизодларда бу бизга халал берди. «Осасуна»да ҳам бир неча хавфли вазиятлар бўлди, улар қарши ҳужумларга чиқишни яхши амалга оширишади.

Умуман, мен футболчиларим намойиш этган ўйиндан мамнунман», дея мураббийнинг сўзларини келтирган Football Espana. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: