Энрике: Мессининг “Барселона”даги келажаги борасида бирон нарса дейишим қийин

Испания 10 Декабр 2016 663

“Барселона” футбол клуби бош мураббий Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Лионель Месси шартномасини узайтиришига 100 фоиз ишонч йўқлигини айтиб ўтди. Испанияга куни кеча Аргентига термаси футболчисининг отаси Хорхе Месси каталония клуби раҳбарияти билан ўйинчининг келишувини узайтириш юзасидан музокара ўтказиш учун ташриф буюрди.

“Музокараларнинг бошланаётгани мени хотиржам қилди. У “Барселона” билан шартномасини узайтирадиган ўйинчилардан бири бўлиши мумкин. Унинг узайтирилгани эълон қилингач, биз буни нишонлаймиз. Албатта, бу эълон қилинса. Айни дамда мен Мессининг “Барселона”даги келажаги борасида бирон нарса дейишим мушкул”, - дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Мессининг испан гранди билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: