Бразилия термасининг собиқ ярим ҳимоячиси 42 ёшида янги шартнома имзолади

Футбол PLUS 10 Декабр 2016 1239

Футбол бўйича Бразилия термаси, “Реал” ва “Бавария” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Зе Роберто “Палмейрас” жамоаси билан шартномасини яна бир йилга узайтирди, деб хабар қилган жамоа матбуот хизмати.

“Мени клубнинг лойиҳаси ҳар доим илҳомлантириб келган. “Палмейрас”га ўтганимдан сўнг, бу ерга шунчаки вақтни ўтказиш учун эмас, балки жамоа тарихининг бир қисмига айланиш учун келганимни айтиб ўтганман. Менинг суратим жамоа ечиниш хонасида туришини истагандим. Буни уддаладим”, - деди Зе Роберто.

Маълумот учун, 42 ёшли футболчи Европанинг “Реал”, “Бавария”, “Байер” ва “Гамбург” клубларидаги ўйинлари билан яхши эсда қолган. Зе Роберто “Палмейрас”да 2015 йилдан бери тўп суради.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: