«Барселона» «Осасуна»ни йирик ҳисобда енгиб, турнир жадвалида «Реал»га яқинлашиб олди

Испания 10 Декабр 2016 926

Испания Примерасининг 15-турида «Барселона» «Осасуна» майдонига сафар қилди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Каталонияликлар жамоасининг барча голлари иккинчи бўлимда урилди. 59-дақиқада Луис Суарес ҳисобни очди, 72-дақиқада Лионель Месси устунликни мустаҳкамлади, унинг ўзи ўйинга қўшиб берилган иккинчи дақиқада дубль қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Бу ғалаба эвазига Луис Энрике шогирдлари Испания чемпионатидаги дуранглар сериясини (3та ўйин) тўхтатди.

Эндиликда Примера турнир жадвалида «Барселона» «Реал» билан орадаги 6 очколик фарқни 3 очкога қисқартирди. Мадридликлар жамоаси бу турдаги учрашувини энди «Депортиво»га қарши ўтказади.

Осасуна – Барселона 0:3
Голлар: 0:1 – 59 Суарес, 0:2 – 72 Месси, 0:3 – 90+2 Месси.
Осасуна – Перес, Иван Маркес, Фланьо (Гарсия Субирия, 46), Клерк, де ла Куэвас, Санхурхо (Боннин, 63), Чаушич, Торрес, Беренгер, Леон, Риера (Кодро, 70).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Андре Гомеш (Рафинья, 76), Серджи Роберто, Иньеста, Бускетс, Туран (Суарес, 65), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Санхурхо (27), Иван Маркес (52), Торрес (84).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: