Зидан «Реал»ни Испания чемпионати фаворити деб ҳисобламайди

Испания 09 Декабр 2016 1232

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайнидин Зидан жамоасини Испания чемпионати ғолиблиги учун асосий даъвогар деб ҳисобламаслигини айтди. Француз мутахассисининг фикрига кўра, мадридликлар унвонни қўлга киритиши учун жуда кўп меҳнат қилишлари керак бўлади.

«Реал» — Испания чемпионлиги учун фаворит эмас. Биз шу кунгача бажарган ишларимиздан кўнглимиз тўлди, аммо олдинда миллий чемпионатнинг жуда кўп учрашувлари кутиб турибди. Яқин таъқибчидан 6 очкога илгарилаб кетганимиз биз чемпионатни ютишимизни англатмайди», — дея Зиданнинг сўзларидан келтиради Marca.

«Қироллик клуби» ўтказилган 14 турдан кейин 34 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Барселона» ҳисобида 28 очко мавжуд.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: