Зидан Ла Лигадаги навбатдаги ўйинга жамоа етакчиларини туширмайди

Испания 09 Декабр 2016 1762

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания чемпионатининг 15-турида «Депортиво» клубига қарши кечадиган ўйин учун асосий таркибда ротациялар амалга оширди.

У жамоа етакчилари Роналду, Модрич ва Бенземани майдонга туширмасликка қарор қаилган.

Зидан Криштиану Роналдуда соғлиқ билан боғлиқ муаммо йўқлигини, унга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида дам берилгани ҳақида айтган. Ўйинда Лука Модрич ҳам ҳаракат қилмайди. Бензема эса жума кунги машғулотларда алоҳида ҳолда шуғулланган, лекин у ҳам навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.

«Реал»нинг «Депортиво» клубига қарши ўйин учун заявкаси:
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Яньес. 
Ҳимоячилар: Карвахал, Пепе, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Данило. 
Яримҳимоячилар: Кроос, Хамес, Каземиро, Ковачич, Асенсио, Иско.
Ҳужумчилар: Мората, Васкес, Мариано.

Жароҳатланган: Бэйл 
Заявкага киритилмаганлар: Коэнтрао, Роналду, Модрич, Бензема.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: