«Реал» Обамеянгдан кўра «Боруссия»нинг бошқа футболчисини афзал кўрмоқда

Испания 09 Декабр 2016 2831

Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Marca.

Манба берган хабарга кўра, «Қироллик клуби» 19 ёшли француз футболчисини ёзги трансферлар вақтида харид қилиши мумкин.

Дембеленинг немис клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача давом этади.

Олдинроқ «Реал» дортмундликларнинг бошқа бир футболчиси Юлиан Вайглга қизиқиш билдирган, лекин «Боруссия» бош мураббийи Томас Тухель Вайгл ҳали испан гранди сафида ўйнашга тайёр эмаслигини айтганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: