«Реал» футболчисининг уйини тунаб кетишди

Испания 09 Декабр 2016 2899

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан уйининг эшигини бузиб кирилиб ўғрилик содир этилди, деб ёзади Marca.

Манбага берган маълумотларга кўра, воқеа француз футболчисининг «Қироллик клуби» сафида ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тури доирасидага «Боруссия»га қарши ўйнаган (2:2) кечада содир бўлган. Ўғрилар футболчининг йўқлигидан фойдаланиб, унинг уйидан қимматбаҳо буюмлар, кийимлар ва бошқа нарсалар, умумий қиймати 70 минг евро бўлган буюмларни олиб чиқиб кетишган.

Вараннинг ўзи полиция маҳкамасида сигнализация тизимини ёқишни унутиб қўйганини тан олди. Футболчининг сўзларига кўра, у ҳар доим кетишидан олдин бу тизимни ишга тушириб келган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: