Неймар «Олтин тўп» учун «ўлиб-тирилмаслиги»ни айтди

Испания 09 Декабр 2016 920

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «Олтин тўп»ни қўлга киритиш унинг учун асосий мақсад эмаслигини тан олди. Бразилия терма жамоаси футболчиси бу масалага совринни қўлга киритиш учун бошқа клубга ўтиш-ўтмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бера туриб тўхталиб кетган.

«Барселона»да жуда ҳам бахтиёрман. Бу ердаги ҳаётимдан қониқмоқдаман. Албатта, бу совринни қўлга киритиш мақсадим бор, аммо «Олтин тўп» учун ўлиб тирилиб ҳаракат қилмоқчи эмасман. Шунчаки, бахтиёр инсон бўлмоқчиман ва «Барселона»да бахтлиман. 

Агар «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмасам, қўрқинчли бирор нарса бўлмайди. Бу соврин бажарилган ишлар учун берилади. Афсуски, «Олтин тўп» битта, Месси эса — дунёнинг энг яхши футболчиси. У билан бир жамоада тўп суриш мен учун катта шараф», - дея гапириб ўтди Неймар Gol телеканалига берган интервьюсида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: