Неймар «Барселона»га нима бўлаётганини билмайди

Испания 09 Декабр 2016 2272

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймарнинг гапига кўра, жамоа футболчилари ҳар бир ўйинда ўз кучини аямасдан ҳаракат қилмоқда. Футболчи нега кўк-анорранглилар мавсумда бир қатор омадсизликларга учрагани ҳақида берилган саволга ҳам жавоб қайтарди.

«Барселона»га нима бўлаётганини билмайман. Биз ҳар доим ғалаба қозонишга ва энг яхши ўйинимизни намойиш этишга тайёрмиз. Баъзида у ёки бу режалаштирган нарсаларимиз амалга ошмай қолади.

Рақиб дарвозасига гол уришни хоҳлайсан, аммо эплай олмай қоласан. Тўп оширишни истайсан, яна нимадир ўхшамай қолади. Бу футбол. Унда футболчи ҳар доим ҳам 100% кучини кўрсата олмайди» — дея гапириб ўтди Неймар Gol телеканалига берган интервьюсида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: