«Барселона» «Шапекоэнсе»га мурожаат қилди

Испания 08 Декабр 2016 1506

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби ҳар йили мавсумлар оралиғида ташкил этиладиган анъанавий 2017 йилги Trofeo Gamper турнирига таклиф этилди.

Каталонияликлар шу мурожаат ифодаланган мактубни бразилияликларга йўллаган. Унда марҳумларнинг яқинларига яна бир бор ҳамдардлик билдирилган.

«Барселона» «Шапекоэнсе» билан ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиб, жамоанинг рақобатбардош савияда тикланишига ёрдам беришга тайёрлиги қайд этилган.

Гампер турнири 1966 йилдан буён ўтказиб келинади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: