"Барселона" "Боруссия М"га қарши кечган ўйинда ўз рекордини янгилади

Испания 08 Декабр 2016 1097

“Барселона” Чемпионлар лигасининг 6-турида “Боруссия Мёнхенгладбах”га қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда каталонияликлар 991 та тўп узатишни амалга ошириб, ўзларига тегишли бўлган Чемпионлар лигасининг бир учрашувидаги паслар сони борасидаги рекордни янгилашди.

Ўйинда амалга оширилган 991та паснинг 905таси (90,3 фоиз) аниқ бўлган. Учрашувдаги энг кўп пас берган футболчи Хавьер Маскерано – 137та (126та аниқ)

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клубининг аввалги рекорди 2010 йилда “Рубин”га қарши кечган ўйинда қайд этилган эди. Ўшанда каталониялик футболчилар 971та тўп узатишни амалга оширган эди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: