Фото: «Барселона»нинг 2017/2018 йил мавсум учун либос дизайни суратлари пайдо бўлди

Европа 05 Декабр 2016 6358

Sport.es нашри Каталониянинг «Барселона» клуби 2017/18 мавсумда киядиган либос дизайн лойиҳасини тақдим қилди.

Манба хабарига кўра, «Барселона» раҳбарлари техник ҳомий Nike билан мазкур дизайнни тасдиқлаш бўйича келишиб олишган ва у ишлаб чиқариш босқичига юборилиш арафасида. Клубнинг келгуси мавсумдаги титул ҳомийчи Rakuten компанияси бўлади.

Янги форма ўзида кўк ва аноррангли чизиқларини сақлаб қолган, бироқ чизиқлар ўлчами кичрайиб, сони ортганини кўришимиз мумкин.

Иккинчи комплект формаси  тўлиқ ҳаворанг, учинчи форма эса бинафшаранг кўринишда бўлиши белгилаб қўйилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: