30.11.2016 20:22
3754
Теглар
«Локомотив» Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби 2016 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Самарқандда бўлиб ўтган финал учрашуви тақдирини 2-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Мазкур гол ўйин давомида ягоналигини сақлаб қолди. Натижада «Локомотив» ўз тарихида иккинчи марта бош совринни ўзиники қилиб олди.

Тошкентликлар биринчи марта Ўзбекистон кубоги финалида 2014 йилда иштирок этган ва ўшанда ҳам жамоа 1:0 («Бунёдкор»га қарши ўйин) ҳисобидаги ғалаба эвазига кубок соҳибига айланганди.

Ўзбекистон кубоги
Финал
«Локомотив» – «Насаф» 1:0 (1:0)
Гол:
Темурхўжа Абдуҳолиқов (2).
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Бобур Юлдашев 84), Икром Алибоев, Шерзод Файзиев (Олег Зотеев 73), Артур Геворкян (Марат Бикмаев 54).
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Азиз Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Фозил Мусаев, Одил Ҳамробеков (Шаҳбоз Эркинов 59), Фарруҳ Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан (Бобир Абдихолиқов 70).
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 32, Темурхўжа Абдухолиқов 33, Одил Ҳамробеков 35, Шаҳбоз Эркинов 90+3.
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев 90+3.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар