Жерар Пике «Барселона»ни кескин танқид қилди

Испания 28 Ноябр 2016 2502

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Испания чемпионати доирасидаги «Реал Сосьедад»га учрашуви (1:1) борасида фикр билдириб ўтди.

«Барселона» ҳақида доим ҳам бу тарзда гапириб бўлмайди, аммо бу сафар қайд этиб ўтиш мумкинки, бугунги дуранг — ёмон натижа эмас. Бундай ўйинда дурангга эриша олганимизни ижобий баҳолайман.

Рақиб биздан ўйин ва хоҳиш борасида устун бўлди. Биринчи бўлимда «Барселона» майдонда умуман йўқолиб қолди. «Реал Сосьедад» эса жуда кучли ўйин кўрсатди ва ҳудудимизда бизга қарши кучли прессинг уюштира олди. Бундай ўйин билан «Барселона» примерада ғолиб чиқиши қийин бўлади», - дея Пикедан иқтибос келтиради Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: