«Реал Сосьедад» бош мураббийи «Барселона»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди

Испания 28 Ноябр 2016 1274

«Реал Сосьедад» клуби бош мураббийи Эусебио Сакристан Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашув (1:1) борасида гапириб ўтди.

«Биз жуда яхши ўйнадик, рақибдан ҳар жабҳаларда устунлик қилишга ҳаракат қилдик. Жамоамиз яхши прессинг қўллади ва тўп билан чиройли муомала қилди.

«Барселона»ни тўпсиз югуришга мажбур қила олдик. Биз жуда юқори савиядаги рақибни мағлубиятга учратишни хоҳлагандик. Шундай экан ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган ўйиндан мамнунмиз», - дея Сакристаннинг гапларини келтиради Marca нашри.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: