Моуриньога дисквалификация таҳдид солмоқда

Англия 28 Ноябр 2016 850

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо икки ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

У Англия чемпионати 13-турида «Вест Ҳэм Юнайтед»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. 

Telegraph нашрининг ёзишича, эндиликда, бош мураббий ўзини муносиб тута олмагани учун икки ўйинга четлаштирилиши мумкин.

Португалиялик мутахассис ўйин бош ҳаками Жонатан Мосснинг қарорига норозилик билдиргани сабабли қизил карточка билан сийланган эди. Мосс кескин курашлар билан кечаётган баҳснинг 27-дақиқасида симуляция учун Поль Погбага сариқ карточка кўрсатганига жавобан қизиққонлик қилган Моуриньо сув идишни тепиб, ёрдамчи ҳакамга ўз норозилигини билдирди.

Шундан сўнг, Мосс бош мутахассисни ўйинни трибунадан кузатиши учун майдондан четлатди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: