Манба: «Зенит» кийим алмаштириш хонасида жанжал келиб чиқди

Россия 28 Ноябр 2016 1282

«Чемпионат» мухбирининг ёзишича, «Зенит» ҳужумчиси ва жамоа дарвозабони Юрий Лодигин 15-тур доирасида «Краснодар»га қарши кечган ва ўйин охирида ўтказилган 2 гол туфайли ғалаба бой берилган учрашувдан кейин (1:2) муштлашиб кетишган.

Ўйиннинг 86-дақиқасида Дзюба аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Аммо ҳакам ўйинга қўшиб берган дақиқаларда мезбонлар 2 гол уриб, ғалабага эришди.

Қайд этиш керакки, иккинчи гол ўтказилганидан кейин ўйин телетрансляция вақтида Дзюба ўзини тута олмаган эпизодлар кўрсатилганди.

15 тур якунларига кўра «Зенит» турнир жадвали етакчиси «Спартак»дан 6 очко ортда қолмоқда. «Краснодар» бу ғалабадан кейин учинчи ўринга кўтарилиб, петербургликлар жамоасини 4 очколик фарқ билан таъқиб қилмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: