Франция чемпионати. «Ницца» очко йўқотди, «ПСЖ» ғалаба қозониб орадаги фарқни қисқартирди

Франция 28 Ноябр 2016 773

Франция чемпионатининг 14-тур учрашувлари якунланди. Ушбу турга келиб пешқадам ва унинг таъқибчилари ўртасидаги фарқ минимал даражагача қисқарди.

«Ницца» кутилмаган ўз уйида аутсайдерлар қаторида бораётган «Бастия» билан дуранг ўйнаб қўйди. Кеча «Монако» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этганди. якушанб оқшомида эса «ПСЖ» азалий рақибларидан бири «Лион» уйида ғалаба билан қайтди.

«Ницца» 33 очко билан ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда. Бироқ бу мавсумда ақлбовар қилмас статистикалар қайд этаётган «Монако» ва бироз кучсизланган кўринаётган парижликлар ҳисобида 32та очко мавжуд.

Франция чемпионати
14-тур

Ницца – Бастия 1:1 (1:0)
Голлар:
Плеа 11 (1:0), Кривелли 60 (1:1).

Ницца: Кардиналь, Рикарду Перейра, Данте, Сарр, Далберт, Сери, Сипрьен, Вальтер, Эссерик, Плеа, Бельханда.
Бастия: Лека, Сиони, Кейта, Пеберн, Маранж, Бенгтссон, Каюзак, Мостефа, Даник (Диалло, 90), Кривелли (Нанжис, 71), Бифума (Сент-Максимен, 46).

Лион – ПСЖ 1:2 (0:1)
Голлар:
Кавани 30, пенальти (0:1), Вальбуэна 48 (1:1), Кавани 81 (1:2).

Лион: Антони Лопеш, Рафаэл, Янга-Мбива, Диакаби, Морель, Ферри (Фекир, 46), Гоналон, Толиссо, Геззаль (Тузар, 81), Ляказетт, Рибус (Вальбуэна, 46).
ПСЖ: Ареоля, Орье, Маркиньос, Тиаго Силва, Максвелл, Верратти, Мотта, Лукас Моура (Криховяк, 85), Бен-Арфа (Менье, 65), Матюиди, Кавани (Огустен, 90).

Анжер – Сент-Этьен 1:2 (1:0)
Голлар:
Пеп 18 (1:0), Флорентин Погба 59 (1:1), Таннане 77 (1:2).
Четлатиш: Малькюи (90, Сент-Этьен).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: