А серия. Джеконинг дубли «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

Италия 28 Ноябр 2016 599

Италия А серияси 14-тури доирасида Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида «Пескара»ни қабул қилди. «Олимпико» стадионидаги голларга бой бўлган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мезбонлар сафида босниялик ҳужумчи Эдин Джеко римликларнинг иккита голига муаллифлик қилган бўлса, яна бир голни пенальтидан Диего Перотти киритди. «Пескара»дан Ледиан Мемушай ва Жанлука Капрари бунга жавобан атиги икки марта гол уришди. 

Шу билан 29 очко тўплаган «Рома» «Милан» билан бирга турнир жадвалининг иккинчи ўрнини баҳам кўриб турибди. «Пескара» 7 очко билан 18-ўринда жойлашган.

А серия. 14-тур

Рома (Рим) – Пескара (Пескара) – 3:2

Голлар: Джеко, 7 (1:0); Джеко, 10 (2:0); Мемушай, 60 (2:1); Перотти, 71 (3:1, пен); Капрари, 74 (3:2).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер, 32; Найнгголан, 38; Эмерсон, 62 – Бираги, 31; Жупарич, 67; Капрари, 82.

Болонья   0:2   Аталанта

Кальяри   2:1   Удинезе

Кротоне   1:1   Сампдория

Женоа      3:1   Ювентус

Палермо  0:1   Лацио

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: