«Кучли бешлик»да номағлуб 3 жамоа қолмоқда

Европа 27 Ноябр 2016 2269

Англия премьер-лигасининг 13-турида «Тоттенҳэм» клуби «Челси»га 1:2 ҳисобида ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди.

Эндиликда, Европадаги «Кучли бешлик» чемпионатларида жорий мавсумда ютқазмаган 3та жамоа қолмоқда.

Булар Испания чемпионати вакили «Реал», Германия бундеслигасида ҳаракат қилувчи «РБ Лейпциг» ва «Ҳоффенхайм» жамоалари ҳисобланади.

«Реал» мавсумда бошқа турнирларда, Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогида ҳам мағлубият нелигини билмаяпти. «Ҳоффенхайм» эса Германия Кубоги доирасида, нимчорак финалда «Кёльн»га қарши кечган учрашувда 1:2 ҳисобида ютқазган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: