Краснодарда янги «триллер»: «Краснодар» қўшимча дақиқаларда «Зенит»га 2та гол уриб, ғалабага эришди

Россия 27 Ноябр 2016 2439

Россия чемпионатининг 15-турида«Краснодар» «Зенит»га қарши ўйнади ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

«Зенит» 86-дақиқада Артём Дзюба урган гол эвазига ғалаба билан қайтиши мумкин эди. Аммо ҳакам ўйинга қўшиб берган дақиқалар драматик руҳда кечди. Аввалига Марат Измайлов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин ҳаками охирги ҳуштагини чалиши арафасида Торнике Окриашвили фантастик зарба билан жамоасига ғалаба келтирди. Бу вазиятда у қайчи услубида тўпни дарвоза тўрига жойлади.

«Зенит» эндиликда турнир жадвали пешқадами «Спартак»дан 6 очко ортда қолмоқда. «Краснодар» учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Краснодар – Зенит 2:1
Голлар: 0:1 – 86 Дзюба, 1:1 – 90 Измайлов, 2:1 – 90 Окриашвили.
Краснодар – Синицин, Гранквист, Налдо, Енджейчик, Измайлов, Газинский (Бистров, 83), Торбинский, Каборе, Лаборде (Аҳмедов, 58), Жоаозиньо (Окриашвили, 63), Смолов.
Зенит –    Лодигин, Нету, Новосельцев, Кришито, Витцель, Жирков (Чернов, 78), Жулиано, Гарсия, Мак (Маурисио, 88), Кокорин (Кержаков, 84), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Витцель (45), Лаборде (49), Енджейчик (75), Гарсия (80), Измайлов (85), Торбинский (90), Дзюба (90).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: