Италияда сенсация. «Ювентус» 3 йил ичида илк марта 1 бўлимда 3 гол ўтказди

Италия 27 Ноябр 2016 1012

Италия чемпионатининг 14-турида сенсация қайд этилмоқда.

«Женоа» «Ювентус»ни қабул қилаётган ўйинда мезбонлар биринчи бўлимдан кейин 3:0 ҳисобида олдинда. Бу туринликлар жамоасининг 2013 йилнинг октябридан буён илк марта битта бўлимда 3та гол ўтказиши бўлмоқда.

Ўйиннинг 3 ва 13-дақиқаларида мезбонлар ҳужумчиси, Диего Симеоненинг ўғли ҳисобланадиган Жиованни Симеоне дубль қайд этди. 29-дақиқада эса Алекс Сандро тўпни ўз дарвозасига йўллади - 3:0.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: