«Челси» 2007 йилдан буён қайд этмаган натижасини такрорлади

Англия 27 Ноябр 2016 1128

Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган учрашувда «Челси» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб (2:1), узоқ вақтдан қайд эта олмаётган натижасига эришди.

Гап шундаки, Роман Абрамович жамоаси 2007 йил январь-апрель ойларидан буён қайд этмаётган ғалабали юришини (ўшанда 9та кетма-кет ғалаба) амалга оширди. Ҳозирда жамоа кетма-кет етти учрашувда ғалаба қозонган.

«Челси» ўша мавсумда «Манчестер Юнайтед»дан 2 очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: