Бундеслига. «Бавария» «Лейпциг»ни таъқиб қилишда давом этади

Германия 27 Ноябр 2016 1047

«Бавария» Германия чемпионатининг 11-турида «Байер» устидан ғалаба қозониб, «Лейпциг» билан орадаги фарқни яна уч очкогача қисқартиришга муваффақ бўлди.

Аввалига Тиаго Алкантара, кейинроқ Матс Ҳуммелс томонидан киритилган голлар эвазига Карло Анчелотти жамоаси ўта муҳим бўлган уч очкога эга бўлди. 

Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» ҳисобидаги очколар сони 27тага етди. Жамоа биринчи ўринда бораётган «Лейпциг»ни таъқиб қилишда давом этади. «Байер» эса 16 очко билан 9-ўринда қолди. Эртага «Шальке» «Дармштадт»ни мағлубиятга учратса, леверкузенликларни қувиб ўтади.

Бундеслига.
11-тур

Бавария – Байер 2:1 (1:1)
Голлар:
1:0 – 30 Алкантара, 1:1 – 35 Чалханўғлу, 2:1 – 56 Ҳуммельс.

Бавария: Нойер, Мартинес, Ҳуммельс, Алаба, Киммих, Лам (Видаль, 82), Алкантара, Хаби Алонсо, Дуглас Коста (Рибери, 74), Мюллер (Роббен, 65), Левандовски.
Байер: Лено, Драгович, Та, Венделл, Хенрихс, Хавертц, Кампль, Брандт (Фолланд, 59), Арангис, Чалханўғлу, Меҳмеди (Хавьер Эрнандес, 59).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: