«Байер» спорт директори «Бавария»га қарши ўйиндаги ҳакамликдан нолиди

Германия 27 Ноябр 2016 846

«Байер» спорт директори Руди Фёллер бундеслиганинг 12-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши учрашув (1:2) борасида фикр айта туриб, ҳакамнинг баъзи қарорларига эътироз билдириб ўтди.

«Битта вазиятда юз фоизлик пенальти ва қизил карточка бор эди. Олдинроқ бу нуқтадан гол кирита олмаган бўлсак, биз ҳақли пенальтига эга бўлишимиз керак эди. Очко қўлга киритишга умид қилгандик, бироқ бунинг учун ҳамма ўз ишини қилиши керак. Шу жумладан бош ҳакам ҳам. Баъзида футболга жуда оддий муносабатда бўлиш керак. Агар ҳакам қоида бузилганини кўрган бўлса, у пенальти белгилаши керак, вассалом», — дея Фёллердан иқтибос келтариди Sport1.

Маълумот учун, учрашувнинг якуний қисмида Кевин Фолланд олдинга чиқиб кетган Мануэл Нойердан ўтказиб тўпни дарвозага йўллашга уринганди, бироқ вазиятга яқин бўлган Хави Мартинес бунга халақит берган ва тўпни қўли билан қайтариб жамоасини голдан қутқариб қолганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: