Агуэро АПЛда «Сити»га қарши ўйнаган 30 жамоадан 29тасига гол урган

Англия 27 Ноябр 2016 598

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионатининг 13-турида «Бёрнли»га қарши кечган учрашувда ғалаба голини урди.

Эндиликда, АПЛда аргентиналик 28 ёшли футболчидан гол ўтказмаган ягона жамоа «Болтон» бўлиб қолмоқда. «Болтон» 2011/12 йилги мавсумда Англия олий дивизионини тарк этганди.

Агуэро 2011 йилнинг ёзида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси сафидан «Манчестер Сити»га ўтган.

«Болтон» айни вақтда Англия чемпионатининг учинчи дивизонида 3-ўринда бормоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: