А серияда сенсация. «Ювентус» мағлубиятга учради

Италия 27 Ноябр 2016 994

Италия А сериясининг 14-туридан ўрин олган учрашувларда сенсация қайд қилинди. Турнир жадвалида якка пешқадамлик қилиб келаётган «Ювентус» Генуяда меҳмон бўлиб имкониятни бой бериб қўйди.

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жиованни тўп сурадиган «Женоа» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ учрашув тақдирини ҳал қилиб қўя қолди. Жиованни Симеоненинг ўзи эса 10 дақиқа ичида иккита гол киритишга муваффақ бўлди. 3:1 ҳисобида якунланган учрашувда туринликлардан ягона жавоб голини Миролим Пиянич 82-дақиқада киритди.

Ушбу ғалабадан кейин «Женоа» ҳисобидаги очколар сони 19тага етди ва жамоа 9-ўринда бормоқда. Бироқ генуяликлар битта қолдирилган учрашувни ўтказишлари лозим. Ўша ўйинда ғалаба қозонилган тақдирда жамоа еврокубокларда иштирок этувчи йўлланмалар учун кураш олиб бориши мумкин бўлади.

«Ювентус» эса йўқотишга қарамай чемпионатда карвонбошиликни давом эттирмоқда. Бироқ энди туринликлар ва «Милан» ўртасидаги фарқ 4 очкогача қисқарди.

Шунингдек, Италияда яна бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Натижалар билан қуйида танишиб олиш мумкин.

Италия А Серияси
14-тур

Женоа – Ювентус – 3:1 (3:0)
Голлар: Симеоне, 3 (1:0); Симеоне, 13 (2:0); Сандро, 29 (3:0, автогол); Пьянич, 82 (3:1).

Женоа: Перин, Иццо, Бурдиссо, Муньос, Лазович (Эденилсон, 68), Кофи, Лаксальт, Ригони (Гакпе, 87), Ринкон, Окампос (Бираски, 89), Симеоне.
Ювентус: Буффон, Бонуччи (Ругани, 33), Бенатия, Алекс Сандро, Лихтштайнер (Игуаин, 53), Эрнанес, Хедира (Стураро, 70), Куадрадо, Пьянич, Дани Алвес, Манжукич.
Огоҳлантиришлар: Ринкон, 24; Кофи, 81; Бираски, 90+4 – Куадрадо, 77; Стураро, 90+1.


Кротоне – Сампдория – 1:1 (1:0)
Голлар: Фальчинелли, 43 (1:0); Фернандеш, 71 (1:1).

Болонья – Аталанта – 0:2 (0:1)
Голы: Мазиелло, 15 (0:1); Куртич, 68 (0:2).

Кальяри – Удинезе – 2:1 (1:0)
Голлар: Фариас, 35 (1:0, пен); Фофана, 51 (1:1); Сау, 58 (2:1).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: