А серия. «Милан» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилиб олди

Италия 27 Ноябр 2016 1260

Италия А сериясининг 14-турида «Эмполи» меҳмони бўлган «Милан» йирик ҳисобда зафар қучди. «Карло Кастеллани» стадионида кечган учрашув 4:1 ҳисобида якунланди. 

«Милан» таркибида Жанлука Лападула дубль қайд этгди. Шунингдек, Сусонинг голи ва Андреа Костанинг автоголига «Эмполи»да Риккардо Сапонара битта гол билан жавоб қайтарди. 

«Милан» ушбу ғалабадан кейин (29 очко) турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди ва бугун ўз учрашувини ўтказадиган «Ювентус»дан 4 очкога ортда қолмоқда. «Эмполи» эса 10 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Шунингдек, яна бир учрашув Туринда бўлиб ўтди. Яго Фальке томонидан киритилган иккита гол Синиша Михайлович шогирдларига «Кьево» устидан ғалаба қозонишига кўмак берди.

Ушбу ғалабадан кейин «Торино» ҳисобидаги очколар сони 25тага етди ва жамоа «Наполи»ни қувиб ўтиб, «Лацио» ва «Аталанта»га етиб олди. Туринликлар шу икки жамоа билан 4-6 ўринларни бўлишиб турибди. Жамоани Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўриндан бор-йўғи бир очко ажратиб турибди. «Кьево» эса 18 очко билан 9-ўринда қолди. 

Италия А серияси
14-тур

Эмполи – Милан 1:4 (1:1)
Голлар: 0:1 – 15 Лападула, 1:1 – 17 Сапонара, 1:2 – 61 Сусо, 1:3 – 64, автогол Коста, 1:4 – 77 Лападула.
Эмполи: Скорупски, Весели (Замбелли, 68), Беллуши, Коста, Паскуаль, Крунич (Тельо, 68), Эл-Ҳожи, Кроче, Сапонара, Марилунго (Жилардино, 74), Маккароне.
Милан: Доннарумма, Абате, Гомес, Романьоли, Де Шильо, Пашалич (Ньянг, 78), Локателли, Фернандес (Куцка, 10), Сусо, Лападула (Поли, 84), Бонавентура.

Торино – Кьево 2:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 35 Яго Фальке, 2:0 – 38 Яго Фальке, 2:1 – 85 Инглезе.
Торино: Ҳарт, Дзаппакоста, Россеттини, Кастан, Баррека, Бенасси (Аккуа, 82), Вальдифьори, Базелли (Оби, 58), Яго Фальке (Бойе, 69), Белотти, Ляйич.
Кьево: Соррентино, Каччаторе, Дайнелли, Гамберини, Гобби, Радованович, Иско (Меджорини, 46; Инглезе, 69), де Гузман (Яллоу, 81), Бирса, Кастро, Пеллиссье.
Четлатиш: Каччаторе (89, Кьево).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: