Германия «лестер»и ўзининг ғалабали сериясини еттитага етказди

Германия 26 Ноябр 2016 985

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби мамлакат чемпионатининг 12-турида «Фрайбург» жамоасига қарши майдонга тушди. Фрайбургнинг «Шварцвальд-штадион»ида бўлиб ўтган учрашув 1:4 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ «буқалар» ярим ҳимоячиси Наби Кейта ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Флориан Нидерлехнер мувозанатни тиклашга эришди. 21-дақиқада ҳужумчи Тимо Вернер «Лейпциг»ни олдинга олиб чиқди, 35-дақиқада эса ўзининг дублини нишонлади. Иккинчи тайм охирларида Марсель Забитцер меҳмонларнинг ишончли ғалабасини таъминлади. 

Шу билан «РБ Лейпциг» 30 очко тўплаб, турнир жадвалининг биринчи ўрнида ўрнашиб олди. У 12-тур ўйинини ўтказмаган «Бавария»ни олти очкога ортда қолдирмоқда. «Фрайбург» (15 очко) 10-ўринда бормоқда. 

Германия - Бундеслига. 12-тур
Фрайбург (Фрайбург) – РБ Лейпциг (Лейпциг) – 1:4

Голлар: Кейта, 2 (0:1); Нидерлехнер, 15 (1:1); Вернер, 21 (1:2); Вернер, 35 (1:3); Забитцер, 79 (1:4).
Огоҳлантиришлар: Штенцель, 18; Хефлер, 63 – Орбан, 32; Шмиц, 42; Поульсен, 49.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: