АПЛда драма: «Суонси» ва «Кристал Пелас» иштирокида ақлдан оздирувчи ўйин

Англия 26 Ноябр 2016 1744

Англия премьер-лигасида «Суонси» «Кристал Пелас»ни қабул қилди.

Фантастик шиддат билан кечган ўйинда мавсумнинг энг йирик ҳисоби қайд этилди. Мухлислар ушбу ўйинда 9та гол уришди.

Аввалига мезбонлар 68-дақиқада 3:1 ҳисобида олдинда эди. Кейинги 15 дақиқа ичида меҳмонлар 3та гол уриб, олдинга чиқиб олишди.

Ўйиннинг якуний қисми эса фантастикага айланиб кетди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Льоренте 2та гол уриб, «Суонси»га ғалаба келтирди.

Суонси – Кристал Пэлас 5:4
Голлар: 0:1 – 19 Заа, 1:1 – 36 Сигурдссон, 2:1 – 66 Фер, 3:1 – 68 Фер, 3:2 – 75 Томкинс, 3:3 – 82, автогол Корк, 3:4 – 84 Бентеке, 4:4 – 90 Льоренте, 5:4 – 90 Льоренте.

Суонси – Фабианьски, Фернандес, Тэйлор, Нотон (Монтеро, 86), Амат, Сигурдссон, Корк, Раутледж (Льоренте, 66), Фер, Барроу (Ранхель, 80), Фултон.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Келли (Фрайерс, 73), Уорд, Томкинс, Заа, Кабай, Макартур (Сако, 82), Панчон, Бентеке, Уикхэм (Таунсенд, 52).
Огоҳлантиришлар: Раутледж (22), Корк (27), Хеннесси (42), Таунсенд (54), Панчон (67), Келли (68), Нотон (72), Фултон (86), Кабай (90).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: