Агуэро 2016 йилда АПЛнинг 29 ўйинида 27-голини урди

Англия 26 Ноябр 2016 388

Англия премьер-лигасининг 13-турида «Бёрнли» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашув давом этмоқда.

Учрашувда мезбонлар ҳисобни очишган, биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида меҳмонлар ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳисобни тенглаштирди.

Агуэро иккинчи бўлимда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бу гол унинг 2016 йилда АПЛнинг 29 ўйинида 27-голини уриши бўлди.

Футболчи жорий мавсумда жамоасининг 10та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 3та голга пас берди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: