Марадонадан, Анзур Исмоиловгача. Фаолиятига допинг тўсиқ бўлган машҳурлар

Жаҳон 18 Ноябр 2016 8801

Бугун УЕФА ЦСКА футболчиси Роман Ерёменкони кокаин қабул қилгани учун икки йилга футболдан четлаштирилди. Футбол оламида яхшигина шов-шувга сабаб бўлган мазкур воқеадан сўнг Tribuna.Uz футболчилик фаолиятининг бир текисда кечишига тақиқланган моддалар истеъмол қилгани сабаб бўлган машҳур футболчиларни ёдга солиб ўтди.

 

ДИЕГО МАРАДОНА (1991, 1994, 1997 йиллар)

1986 йилги жаҳон чемпиони, ЖЧ-90 финалчиси, бир сўз билан айтганда терма жамоа тарихидаги тенгсиз футболчи. Дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири 1991 йилда қонидан кокаин моддаси топилгач, Италия полицияси томонидан қўлга олинганди. Аргентиналик 15 ойга дисквалификация қилинган, кейинроқ эса гиёҳванд моддаларни сақлагани учун шартли жазо олган ва «Наполи»ни тарк этиб, «Севилья»га, кейин ватанига қайтиб «Ньюэллз Олд Бойз»да тўп сурганди. Аммо, у олдинги даражасига чиқа олмади.

ЖЧ-1994 баҳсларининг Нигерияга қарши иккинчи учрашувдан (2:1) кейин ўтказилган допинг-тест Марадонада ижобий натижани кўрсатганди. Унда бир йўла бешта тақиқланган модда топилганди: эфедрин, норэфедрин, псевдоэфедрин, норпсевдоэфедрин и метилэфедрин. Футболчи яна 15 ойга дисквалификация қилинди ва терма жамоага бошқа қайтмади.

У кейинчалик икки марта «Бока Хуниорс» билан шартнома тузди, бироқ 1997 йил 24 августда допинг назоратида унинг қонидан кокаин моддаси топилиб, бу текширув давом этаётганда 30 октябрь куни жароҳат олади ва қарор чиқмасидан олдин футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.

 

АДРИАН МУТУ (2004, 2010)

«Интер», «Верона», «Парма», «Челси», «Ювентус» ва «Фиорентина» жамоалари сафида тўп сурган руминиялик бошқа бир спорт қоидаларини бузган Адриан Муту қонидан ҳам кокаин моддаси топилганди. У 2004 йилда Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Челси» сафида тўп сурган пайтларида шу муаммога аралашиб қолганди.

Футболчи 7 ойлик дисквалификация, АФА томонидан 20 минг фунт стерлинг жаримага тортилди. Шу билан бирга «Челси» ФИФА орқали  Муту талаб қилган 9,6 миллион фунт (12 миллион евро) товон пули тўлашдан қутулиб қолганди. Футболчи Лозаннадаги Спорт арбитраж суди мурожаат қилди. Бироқ суд ФИФА қарорини кучида қолдирди ва жарима миқдорини 17,2 миллион еврогача оширди.

Муту 2010 йил январда «Фиорентина» сафида ўйнаб юрган пайтларида унинг қонидан семизликка қарши ва тўйинганлик ҳиссини берувчи дори сифатида қабул қилинувчи, антидопинг агентлиги томонидан спортда қўллаш тақиқланган сибутрамин моддаси топилган. Натижада Муту яна 9 ойга футболдан четлатилганди.

Аммо бу билан у фаолиятини якунлагани йўқ. Муту Италиянинг бошқа бир жамоаси «Чезена»да бир мавсум тўп сурди. Мавсум якунида жамоа А серияни тарк этганч, Адриан Франциянинг «Аяччо» клуби сафига бориб қўшилди. Франция чемпионатида у Ибраҳимовичдан кўпроқ гол уришга ваъда берганди. Лекин буни уддалай олгани йўқ. Кейинчалик маҳаллий чемпионатда ва ҳаттоки Ҳиндистонда ўзини синаб кўрган футболчи олдинги даражасига чиқа олмади.

 

АБЕЛ ШАВЬЕР (2005)

Абел Шавьер Мозамбик терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи, футбол оламига ўзининг машҳур соч ва соқол турмаклари билан танилган. Шунингдек Евро-2000 мусобақалари ярим финалида Франция терма жамоасига қарши учрашув сўнггида Португалия дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўли билан тўсиб қолган ҳолда қайтариб ҳам ном чиқарганди. Ўшанда пенальти белгиланишидан португалияликлар қаттиқ ғазабланиб австриялик ҳакам Бенкога ташланишганди. Натижада, Абел Шавьер бу ҳаракати учун 9 ойга, Нуну Гомеш – саккиз, Паулу Бенту – олти ойга футболдан четлатилганди.

Аммо бу футболчининг фаолиятидаги УЕФА томонидан берилган сўнгги жазо бўлиб қолмади. 2005 йилнинг кузида Абел «Мидлсбро» сафида ўйнаб юрган кезлари эди.Ўшанда УЕФА Кубогининг «Ксанти» жамоасига қарши учрашувидан кейин футболчи допинг назоратидан ўтган ва унинг қонидан мушаклар кучини оширишга мўлжалланган метандиенон моддаси топилганди. Футболчи буни инкор қилсада, бир ярим йилга футболдан четлатилди. Бу Англия премьер-лигаси тарихида футболчи илк бор гиёҳванд модда эмас, кучайтирувчи препаратлардан фойдаланиб дисквалификация қилиниши эди.

Абел Шавьер ўша пайтда 33 ёшда эди. Келгуси йил ёзда у «Мидлсбро» билан шуғулланиб янги шартнома имзолади. Майда эса МЛС вакили «Лос-Анжелес Гэлакси»га сафига ўтди. У ерда Руд Гуллит бош мураббий бўлгач Шавьерга жавоб бериб юборди. Бу сўнгги нуқта дегани эди.

 

СААДИ ҚАЗЗОФИЙ (2003)

Ливия раҳбарининг Муаммар Қаззофийнинг ўғли юқори даражали футболчилар сафига кирмайди. Аммо шунга қарамай Саади А сериянинг учта жамоасида – «Перуджа», «Удинезе» ва «Сампдория» жамоаларида рўйхатдан ўтган ва умумий ҳисобда иккита учрашувда майдонга тушган. «Перуджа» хўжайини уни президент Сильвио Берлусконинг илтимосига кўра, Италия ва Ливия мамлакатлари муносабатини яхшилаш мақсадида жамоасига таклиф қилган.

Аммо ливиялик машҳур шахс майдонга тушмасдан туриб нандролон моддаси истеъмол қилгани аниқланган ва уч ойга четлатилганди. Унинг футболдаги юлдузлик даври

«Перуджа» сафида «Ювентус»га қарши учрашувда 15 дақиқа майдонда тўп сургани бўлган.

 

АЛЕКСАНДР РИБКА (2012)…

2011 йилнинг октябр ойида «Шахтёр» дарвозабони Александр Рибко терма жамоада дебют қилди. Олдинда уни ўз уйида бўлиб ўтадиган Евро кутиб турганди. Бироқ январда унинг қонидан юракни қувватини оширувчи фуросемид препарати топилди. Футболчининг ўзи бу моддани озиш учун истеъмол қилганини таъкидлашича қарамай, УЕФА Рибкани 2 йилга расмий учрашувларда иштирок этишини тақиқлади. Авгутсда футболчи «Шахтёр»ни тарк этди. Ҳозир у 29 ёшда «Динамо» Киевнинг захирасига муқим ўринга жойлашган.

ва бошқалар... МАМАДУ САКО.

 

Бундан ташқари Мамаду Сако ҳам Евро-2016дан олдин тақиқланган модда истеъмол қилгани аниқланди, бироқ бир ойдан кейин яна қайтди. Лекин у Европа чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Албатта допинг билан қўлга тушиб фаолиятини кейинчалик барқарор давом эттирганлар кўплаб топилади. Мисол учун Гвардиола ўз вақтида 4 ойга четлатилган. «Шахтёр»нинг бразилиялик футболчиси Фред ҳам 1йилга четлатилган. Рио Фердинанд эса оддий вазиятда ўзига шундай ташвиш орттириб олганди. 2003 йилнинг сентябрида «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси машғулотлардан кейин допинг назорати бўлишини эсдан чиқарган ва дўконга борган, допинг назорат эсга тушганида эса кеч бўлганди. Якунда 8 ойлик дисквалификация 50 минг жарима тўлаган. Бу Евро-2004 мусобақаларининг ўтказиб юборишига ҳам сабаб бўлган.

Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ҳам ўз вақтида допинг назоратидан ўта олмаган ва беш ой футбол ўйнай олмаганди. Бироқ кейинчалик Анзур учун барчаси ортда қолган ва у ҳамон терма жамоамизнинг ишонган ҳимоячиларидан бири бўлиб турибди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: