Кройф олтин медалига ўлимидан кейин эришди

Спорт 11 Ноябр 2016 1059

Нидерландия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси, марҳум Йохан Кройфни Барселона шаҳар маъмурияти спортдаги хизматлари учун олтин медал билан мукофотлади, деб ёзмоқда марҳумнинг твиттери.

Эслатиб ўтамиз, Кройф шу йилнинг 24 мартида 69 ёшида саратон касаллигидан сўнг вафот этганди.

Ушбу афсонавий футболчи ўз фаолиятини «Аякс» ва «Барселона» жамоаларига бағишлаган. У футболчи сифатида 8 марта Нидерландия чемпиони, 1 марта Испания чемпиони бўлган. Нидерландия терма жамоаси сафида 1974 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини, 1976 йилда эса Европа биринчилигининг бронза медалини қўлга киритган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: