Криштиану Роналду Nike билан антиқа шартнома имзолади

Футбол PLUS 09 Ноябр 2016 3361

Мадриднинг "Реал" футболчиси Криштиану Роналду Nike компанияси билан умрбод реклама шартномасини имзолади.

TMZ портали маълумотларига кўра, шартноманинг молиявий тафсилотлари ошкор қилинмайди, бироқ битим қиймати америкалик баскетболчи Леброн Жеймс билан бўлганидек, 1 млрд долларгача етиши мумкин. Жеймс яқинда Nike билан умрбод реклама шартномасини имзолаган.

Nike ўзининг YouТube’даги расмий каналида Роналду шартноманинг имзоланганини шахсан ўзи эълон қилган ва спорт кийимлари ишлаб чиқаручи бу компания у учун дунёдаги энг яхшиси эканини айтган видеони жойлаштирди.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: