Мино Райола Погба трансферидан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Футбол PLUS 26 Октябр 2016 2000

"Ювентус" директори Жузеппа Маротта ярим ҳимоячи Поль Погбани "Манчестер Юнайтед"га трансфери ҳақида тўхталиб ўтди.

"Погба бизга ўз вақтида 1,5 миллион еврога тушган эди. Орадан 4 йил ўтиб, у "Ювентус"ни тарк этди. Ўзи Англияда тўп суришни истади. Биз "Манчестер Юнайтед"дан Поль учун 105 млн евро + 5 млн бонуслар миқдоридаги трансфер суммасини сўрагандик. Агар Погба "МЮ" билан шартномани узайтириб ёки 50 миллион евродан кам маблағ эвазига бошқа клубга сотилмаса бонус тариқасида яна 5 млн еврони қўлга киритамиз. 

Мазкур трансфер орқали клуб ўз бюджетини 95 миллион еврога кўпайтирди. Бироқ Погбанинг агенти Мино Райола эса трансфердан 27 миллион евро ишлаб олди. Лекин биз ҳар қадай нарх бўлишидан қатъий назар, Погбани қўйиб юборишни истамагандик", - дейди Маротта. 

Манба: Football Italia

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: