Футбол юлдузларининг фарзандлари футбол майдонларида

Футбол PLUS 12 Октябр 2016 4601

Роналду, Руни, Тотти...бу рўйхатни давом эттириш мумкин. Бу фамилияларни эшитмаган, билмаган футбол мухлисини топиш амри маҳол. Аммо, келажакда, улар катта спортни тарк этишганда улардек ва айни фамилияда янги юлдузлар пайдо бўлиши эҳтимоли катта, десак хато бўлмайди. Чунки, уларнинг ўғиллари ҳам ёшлигидан маҳоратли футбол мактабларида тажриба орттиришмоқда. Демак, қуйида эътиборингизга футбол юлдузларининг фарзандлари ҳақида қисқача маълумотларни ҳавола этамиз. 

Кай Руни, «Манчестер Юнайтед»

«Лестер» жамоаси Англия чемпиони бўлганида Рунининг ўғли отасидан Жейми Варди футболкасини харид қилишини сўраган. «Манчестер Юнайтед» етакчисининг ўғли ишончини ўзгартириб, «иблислар»га муҳаббат қўйишига олти ойгина вақти бор эди.  Эндиликда олти ёшли кичик Руни «МЮ»нинг болалар жамоаси ўйинчиси ва бу ерда у Жейси Кэррик билан бирга ўйнамоқда. 

Владимир Березуцкий, ЦСКА

ЦСКА бош директори Роман Бабаев интервьюлардан бирида айтганидек, Василий Березуцкий 6 ёшли ўғлига марказий ҳимоячи бўлмасликни тавсия қилиши ҳақида сўзлаб берган эди. 

Василий шундай деган: «Ўғлим, бу яхши танлов эмас. Ёмон жой. Чунки, сен катта бўлганингда, термада ва ЦСКА жамоасининг бу амплуасида ҳамон мен Игнашевич билан ўйнаётган бўламан. Бу жойлар банд, сен бошқа яхшироқ жойни танла».

Милле Вернблум, ЦСКА

Яна бир «армиячи» Понтус Вернблум ҳам ўз ўғли учун ЦСКА академиясини танлади. Беш яшар Милле яқингинада қизил-кўк либосда ўзининг илк машғулотини ўтказди. Бу ҳақда, унинг онаси Нина „Инстаграм“даги саҳифасида эълон қилган эди. 

Бернарду ва Фрасишку Данни, «Зенит»

Даннининг 2015 йилда «Зенит»дан кетиш эҳтимоли асосий таркиб учун эмас, балки Петербург академияси учун “фожиа” бўлиши мумкин эди. Бу ерда, эгизак Даннилар 12 ёшли Бернарду ва Франсишкулар тўп суради. Уларнинг иккиси ҳам оталари каби ярим ҳимоячилар ва майдонда ҳамда кийиниш хонасида ҳам етакчилардир. Яқинда улар Россия фуқаролигини расмийлаштиришган бўлиб, «Зенит» бош директори Максим Митрофановнинг айтишича, улар Питер жамоаси узоқ вақт қолиш имкониятига эга. 

Кичик Криштиану Роналду, «Посуэло-де-Аларкон»

Мессидан фарқли равишда Роналду бир неча маротаба ўғлида суперюлдузни вояга етказишини бир неча маротаба таъкидлаган. Кичик Криштиану ўзининг футболчилик фаолиятини Испания болалар чемпионатининг тўртинчи дивизионида бошлади. У бир ҳафта муқаддам, «Посуэло-де-Аларкон» жамоаси тўп суриб, илк голини киритди ва уни отаси услубидек нишонлади. Катта Роналду ўғлининг ўйинларини кузатиб, унга ҳатто тўпларни узатиб турган. 

Этьен Это’О, «Мальорка»

Это’О Туркияда футболчилик фаолиятини тугатаётган бир вақтда, унинг ўғли Этьен Это’О отаси донг таратган Испанияда катта футбол билан танишишни бошлаб юборган. Кичик Это’О «Мальорка»нинг ўсмирлар жамоасида тўп сурмоқда. Бу ерда, Самуэль 16 йил аввал тўп сурган эди. 

Кристиан Тотти, «Рома»

«Рома» сардори номи келгусида ҳам Тотти бўлиб қоладиган кўринади. Франческо фаолиятини тугатаяпти, аммо унинг ўрнини ўғли Кристиан эгаллаши мумкин. Ҳозирда, 10 ёшли болакай «Рома»нинг болалар жамоасида тўп сурмоқда ва «Лацио»ни унутаяпти. 

«Ўғлим малакасини анча ошираяпти. Авваллари у анча ўйинқароқ эди, кўпроқ хурсандчилик ҳақида ўйлар эди. У ҳамон қувноқликни ёқтиради. Айтишим мумкинки, баъзан унда ўзимнинг ёшлигини кўраман. Унга футбол ўйнаш, машғулотларга бориш ёқади. Аммо, отаси унинг ёшида ўйнаганчалик яхши ўйнамаяпти», — дея ҳикоя қилган Тотти ўғли ҳақида. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: