Анчелотти: Вафот этган дўстим учун китоб ёздим

Футбол PLUS 20 Сентябр 2016 1309

18 сентябрь куни Мюнхенда “Бавария” бош мураббийи Карло Анчелоттининг автобиография китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, у китобни вафот этган дўсти Стефано Боргоново учун ёзди. Боргоново “Милан” ва “Фиорентина” жамоаларида тўп сурган.

“Бу китобни вафот этган дўстим учун ёздим. Стефано 2013 йилда вафот этган эди”, - дейди Анчелотти Bild нашрига берган интервьюсида.

2008 йилда Богоновода амиотрофик склероз (фалажга олиб келадиган ва даволаб бўлмайдиган касаллик) аниқланди. Шундан кейин Стефано уни енгиш учун курашди, бироқ касаллик ривожланиб борди. Натижада у вафот этди.

Кўпроқ янгиликлар: