Рио-2016: Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистонга биринчи кумуш медаль келтирди

Спорт 18 Август 2016 2365

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Риодаги Олимпиаданинг 69 кг вазн тоифасидаги мусобақанинг финалида қозоғистонлик Данияр Еллусиновга кичик фарқ билан мағлуб бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар шодасини биринчи кумуш медаль билан тўлғазиб қўйди.

Ғиёсов жангда одатдагидек шиддатли ҳаракат қилди, бироқ рақибининг ҳимояланишга асосланган тактикаси унга қўл келди. 

Ғиёсовнинг Риодаги иштироки ҳақиқий кашфиёт бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. У финалгача йўлда кўплаб кучли боксчилар, жумладан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари устидан зафар қучди.

Ёш боксчимизга ёрқин иштироки учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида бундан ҳам юқорироқ марраларга эришишни тилаб қоламиз.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: