Рио-2016: Муроджон Аҳмадалиев рақибини нокаутга учратиб, ярим финалга йўл олди

Спорт 17 Август 2016 2276

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев Риодаги Олимпиадада 56 кг вазн тоифаси баҳсларининг чорак финалида аргентиналик Альберто Мелиан билан ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб борди.

Аҳмадалиев жангнинг 1-раундидаёқ рақиби устидан техник нокаут билан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Боксчимиз ушбу ғалабаси билан камида бронза медалини таъминлади. Ҳамюртимиз ярим финалда Лондон Олимпиадасида 52 кг вазн тоифасида олтин медаль қўлга киритган кубалик Робейси Рамирез билан финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: