17.08.2016 16:11
2487
Теглар
Бердиев Федун билан музокаралар барбод бўлгани учун «Спартак»ни бошқармайдиган бўлди

Қурбон Бердиев ва «Спартак» раҳбари Леонид Федун ўртасидаги музокаралар барбод бўлган.

«Советский спорт» маълумотига кўра, Федун Бердиевнинг талабларига рози бўлмаган, мураббий жамоа трансфер сиёсатини ва клуб академияси бошқарувини тўла ўз қўлига олмоқчи эди, у шунингдек клубга ўз одамларини олиб келмоқчи бўлгани Федуннинг қаршилигига учраган.

«Спартак» жамоаси бугун матбуот анжумани ўтказади ва Массимо Каррерани бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлайди.

Москва жамоаси Европа Лигасига йўл ололмагач, Дмитрий Аленичев 7 август куни 1 йиллик фаолиятидан кейин истеъфога чиқарилганди. 8 август куни Бердиев молиявий муаммолар туфайли «Ростов»дан кетгани ва «Спартак»ка бош мураббий бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Лекин охирги хабарларга кўра, у жамоа раҳбарияти билан келишиб олган ва жамоада қоладиган бўлган. У ростовликларнинг «Аякс»га қарши ЕЧЛ саралашининг охирги босқичи доирасидан ўрин олган сафар учрашувига борган. Бу ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва «Ростов» жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар