Аршавин: "Барча спортчилар допинг қабул қилади"

Спорт 17 Август 2016 1806

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин барча спортчиларнинг допинг қабул қилаётганлиги таъкидлаб ўтди.

– Менимча, барча даврий спорт турларида допинг аралашмоқда. Допингсиз эса мумкин эмас. Бу сузиш, чанғи, велосипеддир. Ўйлайманки, барча допинг қабул қилмоқда. Спортнинг ўйин турларида жуда кам. Буни спортчининг бир ўзи сониялар учун курашадиган турларда учратамиз. Россия ўзининг сиёсий қарорлари учун «тўлаб бўлди», шулар қаторида спорт ҳам бор. Адолат - ноҳақлик! Ҳаёт доим ноҳақликдир ёки умуман субъектив тушунча. Албатта, бу спортчилар учун катта трагедия, бунинг устига олимпиячиларга. Бу уларга футболчилар учун худди жаҳон ва Европа чемпионатидек. Бизда ҳам ҳар икки йилда шундай воқеалар бўлиб туради. Биз, яхши сараланган футболчилар клубда мўмайгина пул ишлаб оламиз, уларда эса тескариси. Ҳаётда бир-икки қадам билан квартира, яхшигина мукофот, машина олиб бўлмайди. Шу билан бирга уларни ҳам тушунаман. Уларни ҳозир энг яхши ҳолатда деб бўлмайди, – дейди Аршавин prosportkz.kzга берган интервьсида.

Эслатиб ўтамиз, Аршавин айни дамда Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасида тўп сурмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: