Рио-2016: Руслан Нуриддинов Ўзбекистон жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди

Спорт 16 Август 2016 2212

16 августда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида Ўзбекистон вакилларидан Руслан Нуриддинов ва Иван Ефремов баҳсларга киришишди.

Улар дастлабки уринишда 185 кг. ли, иккинчисида эса Ефремов 189 кг.ли, Нуриддинов 190 кг.ни тошни ўзига бўйсундирди. Учинчи уринишда эса 194 кг.ли натижа қайд этилди.

Нуриддинов даст кўтаришда фақатгина битта хатога йўл қўйди ва 197 килограммли тошни ўзига бўйсундира олмади. Шу тариқа Ефремов биринчи, Нуриддинов эса иккинчи ўрин билан даст кўтаришни якунлади.

Иван Ефремов силтаб кўтаришда 220 кг натижа билан умумий балларини 414 га етказди. Бироқ бу медаллар учун курашишга етмади.

Руслан Нуриддинов эса 230 кг тошни ўзига бўйсундириб, умумий 424 баллни қўлга киритди. Сўнги уринишни амалга оширган арманистонлик спортчи 234 кг.ни кўтара олмагач, Руслан 2016 йилги Олимпиада ўйинлари чемпионига айланди. У шунинг билан бирга Олимпиада рекордини янгилашга муваффақ ҳам бўлди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: