Рио-2016, бокс. Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик боксчини енгиб, ярим финалга чиқди

Спорт 16 Август 2016 3211

Рио-2016 Олимпиадасининг 75 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Викас Кришанга қарши рингга чиқди.

Ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмай, 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзи учун камида бронза медалини ҳал қилиб қўйди. 18 август куни бўлиб ўтадиган ярим финалда Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Мисаэль Родригезга қарши рингга чиқади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: