Рио-2016. Муроджон Аҳмадалиев чорак финалга йўл олди

Спорт 15 Август 2016 2791

Рио-2016 Олимпиадасининг бокс бўйича мусобақалари доирасида 56 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида нимчорак финал баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг бу вазн тоифасидаги вакили Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши рингга  чиқди. Дастлабки икки раундда тўла устунлик қилган Аҳмадалиев якунда ҳам очколар ҳисобига ғолиб бўлди ва чорак финалга йўл олди.

Унинг чорак финалдаги рақиби аргентиналик А.Мелиан бўлади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: