Рио-2016 кундалиги. АҚШ пешқадам, Япония учликка кирди, қочқинлар жамоасида илк олтин медаль

Спорт 11 Август 2016 2803

Рио-2016 олимпиадасининг бешинчи кун баҳслари якунланмоқда. Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда (11-11-10). Хитой иккинчи ўринда (10-5-8). Тўртинчи кун баҳсларидан кейин саккзинчи ўринда бўлган Япония терма жамоаси аъзолари 3та олтин ва 1та бронза олиб (6-1-11) Австралия терма жамоасини ортда қолдирган ҳолда (5-2-5) учликка кириб олди.

Бешинчи куни Рио-де-Жанейрода 20та медаллар шодаси ўйналди. Айни вақтга келиб медаль олган жамоалар сони 51тага етди. Улардан 25таси ҳисобида олтин медаль бор.

Бугунги баҳсларда турнир тарихида илк марта иштирок этаётган (Халқаро олимпия қўмитаси байроғи остида) қочқинлар терма жамоаси ҳисобига битта олтин медаль келиб тушди. Ўқ отиш бўйича баҳсларда Фехаид Алдихани тенгсиз бўлди.

Қозоғистон делегацияси кечаги баҳсларда 2та олтин ва 1та кумуш медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 11-ўринга кўтарилиб олди. Бу терма жамоа ҳисобида 2та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медаллари бор. 

Турнирнинг бешинчи куни Ўзбекистон терма жамоасининг 6 иштирокчисининг иштироки белгиланганди.
Аввалига дзюдочилар баҳсларга киришди. Лекин Гулноза Матниёзова ҳамда Шерали Жўраев бирин-кетин турнирни тарк этишди.
Шу куни академик эшкак эшишнинг 13—24-ўринлари учун ўзбекистонлик Шаҳбоз Холмирзаев ҳам кураш олиб бориши керак эди. Лекин об-ҳаво ноқулайлиги сабаб баҳслар ўтказилмади.
Куннинг иккинчи ярмида бокс бўйича баҳслар бошланди ва 3 нафар ўзбекистонлик рингга кўтарилди. Ўзбекистоннинг барча вакиллари ўз жангларини ғалаба билан якунлади. 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада Рустам Тўлаганов, 49 килограммгача бўлган вазндаги Ҳасанбой Дўстматов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди ва камида бронза медаллар нақд қилинди. 12—13 август кунлари улар ярим финал жангларини ўтказади. 64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада Фазлиддин Ғоипназаров ўз рақибини уч марта нокаут ҳолатига қадар олиб борди ва 1/8 финал чиптасини қўлга киритди. Ним чорак финал жангини Фазлиддин Ғоипназаров 14 август куни ўтказади.

Рио-2016
Рио-де-Жанейро, Бразилия
10 август

Велошоссе, аёллар, алоҳида стартдаги пойга
1. Кристин Армстронг (АҚШ)
2. Ольга Забелинская (Россия)
3. Анна Ван Дер Брегген (Нидерландия)

Велошоссе, эркаклар, алоҳида стартдаги пойга
1. Фабиан Канчеллара (Швейцария)
2. Том Дюмолин (Нидерландия)
3. Кристофер Фрум (Буюк Британия)

Ўқ отиш, эркаклар, тўппонча, 50 м
1. Чин Чжон О (Жанубий Корея)
2. Хоанг Суан Винь (Вьетнам)
3. Ким Сон Гук (КХДР)

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш, эркаклар
1. Жозеф Кларк (Буюк Британия)
2. Петер Каузер (Словения)
3. Иржи Прскавец (Чехия)

Ўқ отиш, эркаклар, стенд
1. Фехаид Алдихани (ХОҚ)
2. Марко Инноченти (Италия)
3. Стивен Скотт (Буюк Британия)

Оғир атлетика, аёллар, -69 кг
1. Сян Яньмэй (Хитой)
2. Жазира Жаппаркуль (Қозоғистон)
3. Сара Аҳмед (Миср)

Сувга сакраш, эркаклар, синхрон услубда сакраш, трамплин, 3 м
1. Жек Лоу – Крис Мирс (Буюк Британия)
2. Сэм Дорман – Майк Ҳиксон (АҚШ) 
3. Цао Юань – Цинь Кай (Хитой)

Спорт гимнастикаси, эркаклар, шахсий кўпкураш
1. Кохэи Утимура (Япония) 
2. Олег Верняев (Украина) 
3. Макс Уитлок (Буюк Британия)

Дзюдо, аёллар, -70 кг
1. Харука Татимото (Япония)
2. Юри Альвеар (Колумбия)
3. Салли Конуэй (Буюк Британия)
3. Лаура Варгас Кох (Германия)

Дзюдо, эркаклар, -90 кг
1. Масу Бейкер (Япония)
2. Варлам Липартелиани (Грузия) 
3. Квак Дон Хан (Жанубий Корея) 
3. Чэн Сюньчжао (Хитой)

Оғир атлетика, эркаклар, -77 кг
1. Ниджат Рагимов (Қозоғистон)
2. Лю Сяоцзюнь (Хитой)
3. Мохамед Махмуд (Миср)

Қиличбозлик, аёллар, рапира
1. Инна Дериглазова (Россия) 
2. Элиза Ди Франчиска (Италия) 
3. Инес Бубакри (Тунис)

Қиличбозлик, эркаклар, сабля
1. Арон Силадьи (Венгрия)
2. Дэрил Хомер (АҚШ)
3. Ким Чжон Хван (Жанубий Корея)

Стол тенниси, аёллар, яккалик разряд
1. Дин Нин (Хитой)
2. Ли Сяося (Хитой)
3. Ким Сон И (КХДР)

Сузиш
Эркаклар, 200 м, брасс

1. Дмитрий Баландин (Қозоғистон)
2. Жош Прено (АҚШ)
3. Антон Чупков (Россия)

Аёллар, 200 м, баттерфляй
1. Мирея Бельмонте Гарсия (Испания)
2. Мэделейн Гроувз (Австралия)
3. Нацуми Хоcи (Япония)

Эркаклар, 100 м, эркин услуб
1. Кайл Челмерс (Австралия)
2. Питер Тиммерс (Бельгия)
3. Нэтан Эдриен (АҚШ)

Аёллар, эстафета 4х200 м, эркин услуб
1. АҚШ
2. Австралия
3. Канада

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: