28.11.2020 18:48
8630
Жасур Яхшибоев – Беларусь чемпиони. «Шахтёр» 15 йил ўтиб олтин медалларга эга чиқди ва ЕЧЛга йўлланма олди

Беларусь Олий лигаси 30-тури доирасида Солигорскнинг «Шахтёр» клуби «Минск» жамоаси устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп суриб, якунда муҳим ғалабага эришди.

Натижада сўнгги 30-турда очколари сонини 59тага етказган «Шахтёр» 58 очкоси бўлган БАТЭдан бир очкога ўзиб, Беларусь Олий Лигаси ғолибига айланди. Солигорск клуби сўнгги марта 2005 йилда чемпион бўлганди. «Шахтёр» 2021/22 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси саралаш босқичига йўлланма олди.

Яхшибоев чемпионат давомида 16та голга муаллифлик қилиб, тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллади.

Беларусь Олий лигаси. 30-тур.
«Шахтёр» - «Минск» - 4:2
Голлар: Юрий Кендиш 24, Артём Архипов 73, 90+8, Роман Бегунов 90+2 – Глеб Жердев 18, Антон Шрамченко 52.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар