21.02.2020 20:17
5250
Стерлинг: «Реал» - фантастик клуб»

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг «Реал» клубининг унга қизиқаётганлиги борасидаги хабарларга жавоб берди.

«Манчестер Сити»да бахтлиман. Шу билан бирга янги чақирувлар учун доим очиқман. «Реал» - фантастик клуб. Бу жамоанинг қай даража катта клуб эканлиги барчага маълум. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» билан амалда шартномам мавжуд, буни ҳурмат қилишим керак. Аммо, тан оламан «Реал» чинданам фантастик клуб», - дея Стерлингнинг сўзларини келтирмоқда AS.

Маълумот учун, Раҳим Стерлинг 2015 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳужумкор яримҳимоячи жорий мавсумда АПЛ доирасида 23 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар