21.02.2020 23:23
2150
Моуриньо: «Сон ва Кейнсиз топ-4га кириш қойилмақом натижа бўларди»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг АПЛдаги имкониятларини баҳолади. 

«Мавсумни топ-4да якунлаш менинг энг яхши натижам бўладими? Бундай шароитда, ҳа.

Сон ва Кейн «Тоттенҳэм»нинг энг кўп голларини уришган. Агар биз уларсиз 4-ўринни эгалласак, ақл бовар қилмайдиган натижа бўлади. Биз бор имкониятдан фойдаланишимиз керак.

Ҳозирги ҳолатимиздан ғурурланаман. Йигитлар фантастик тарзда ўз позицияларига қайтишди. Бу бизга кучли тўртлик учун курашишимизга имкон беради. Вазият мураккаб.

Биз бирор мақсад ҳақида ўйламаймиз. Шунчаки ўйиндан-ўйинга ўтишни хоҳлаймиз. 3 ой давомида пастдан юқорига чиқиб келдик. Ҳозир 4-ўриндаги «Челси»дан 1 очко ортдамиз. Ҳозирги вазият «Тоттенҳэм»га кучли тўртлик учун курашиш имконини беради», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, «шпорлар» АПЛнинг 27-турида 22 февраль куни «Челси» билан баҳс олиб боришади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар